Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Тадбиркорлик фаолияти
соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш
юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик
фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15
августдаги 225-сон қарорига
мувофиқ, шунингдек темир йўл транспорти
соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини
белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳаракатланадиган таркибнинг умумий фойдаланиладиган
темир йўлларга чиқиши учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан
ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
Темир йўл шохобча йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан
ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ
тасдиқлансин.
* 1, 2-иловалар рус
тилидаги матнда берилган.