Ishonch telefoni (+998 71) 237-99-98Dush. – Jum. 9-00 dan 18-00 gacha

Vokzal ma’lumotxonasi 1005Kecha-kunduz

13:03:46 (GMT +5), juma, 24 fevral 2017

Affillangan shaxslar

Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

1) ушбу жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига эгалик қилувчи юридик шахс;

2) ушбу жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;

3) ушбу жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамият директорининг ёхуд жамият бошқаруви аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;

4) ушбу жамият қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

5) ушбу жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу жамият қайси жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлса, ўша жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;

6) ушбу жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

7) ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи айни бир шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

8) ушбу жамиятнинг директори ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир шахс ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг раҳбари вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

9) яқин қариндошлари билан биргаликда ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи шахс қайси юридик шахс раҳбарининг ёки ижроия органи аъзосининг вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

10) ушбу жамият директорининг ёки бошқарув аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс яқин қариндошлари билан биргаликда қайси юридик шахс жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

11) ушбу жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик шахс.


"O'zbekiston temir yo'llari" AJning affillangan shaxslari yuklash