“Ўзбекистон темир йўллари” ва UZINFOCOM: рақамлаштириш йўлида янги қадамлар

30 апрель куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “UZINFOCOM” МЧЖ ўртасида рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида қатор муҳим йўналишлар муҳокама қилинди:

Темир йўл тизимидаги саноат корхоналарини рақамлаштириш
Жумладан, “Андижон юк вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда ишлаб чиқариш жараёнларининг тўлиқ технологик харитасини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаолди тадқиқотларини бошлаш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, UZINFOCOM томонидан мазкур корхонада ERP тизимини жорий этиш бўйича ўтказилган ўрганишлар натижалари ҳамда амалга ошириш босқичлари тақдим этилди.

Тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш
Темир йўл тизимидаги тиббиёт муассасаларида замонавий ечимлар, хусусан DMED дастурини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

“Ягона дарча” ахборот тизимини такомиллаштириш
Фойдаланувчилар билан боғлиқ модулларни янада қулай ва самарали қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

My.gov.uz орқали хизматлар сифатини ошириш
Юк ташиш учун буюртмаларни расмийлаштириш жараёнида юзага келаётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича ечимлар ишлаб чиқилди.

Учрашув давомида томонлар мутахассислари ўзаро фикр алмашиб, мавжуд муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш юзасидан келишувга эришдилар.

Йиғилиш якунига кўра, белгиланган вазифаларни қисқа муддатларда амалга ошириш бўйича келишувга келинди.

0
0

“O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ rasmiy saytining materiallaridan foydalanish, shu jumladan republikasiya qilish, faqat belgilangan shartlarni bajargan holatdagina foydalanish mumkin.

BELGILANGAN SHARTLARNI BAJARILMASLIK O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QONUNCHILIGINING BUZILISHI HISOBLANADI